Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Стронсий

From Vikipediya
Стронсий / Стронтиум (Ср)
Атом рақами 38
Кўриниши Кумус рангли, юмшоқ металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
87,62 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 215 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
549,0 (5,69) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Кр] 5с2
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 191 пм
Ион радиуси (+2э) 112 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
0,95
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 2
Термодинамик хоссалари
Зичлик 2,54 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,301 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик (35,4) Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 1 042 К
Эриш иссиқлиги 9,20 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 1657 К
Қайнаш иссиқлиги 144 кЖ/мол
Моляр ҳажм 33,7 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик марказлашган
Панжара даври 6,080 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
38
Стронсий
Ср
87,62
2

Стронсий (лот. Стронтиум), Ср -Менделеев даврий системасининг ИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Ишқорий-ер металлар гуруҳига киради. Тартиб раками 38, атом массаси 87,62. Табиий Стронсий 4 та барқарор изотопдан иборат: (0,55%), (9,87%), (7,02%) ва (82,56%). Стронсийнинг масса сонлари 80 дан 97 гача бўлган бир неча сунъий радиоактив изотоплари, жумладан, ураннинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган энг узоқ, вақт мавжуд бўлувчи маҳсулотлардан ҳам олинган[1]. Стронсийни 1790-йилда инглиз минералоги Кроуфорд Шотландиянинг Строншиан (Стронтиан) шаҳри яқинида топилган стронсианит минерали таркибида кашф қилган. Металл хлориддаги Стронсийни амалгама кўринишида 1908-йилда инглиз кимёгари Стронсий Деви электролиз йўли билан гидроксиддан ажратиб олган. Стронсий Ер пўстининг масса жиқатдан 4102% ини ташкил қилади. Унинг 30 га яқин минерали маълум. Улардан селестин ()ва стронсианит () саноат аҳамиятига эга[2].

Стронсий кумуш каъби оқ ва юмшоқ металл. Суюқланиш температураси-770°, қайнаш температураси-1380°, зичлиги-2,63 г/см³. Стронсий атом радиуси-0,215 нм; ион радиуси-0,12 нм. Кимёвий фаоллиги ва хоссаларига кўра, у калсий билан барий ўртасидаги оралиқ холатни эгаллайди. Стронсий ҳавода тез оксидланади, сув билан шиддатли реаксияга киришади, кўпгина элементлар билан бевосита бирикади. Бирикмаларида 2 валентли. Металл ҳолдаги Стронсийни нинг суюлтирилган эритмасини электролиз қилиш йўли билан олиш мумкин. Саноатда Стронсий селестин ва стронсианит консентратларини аввал бойитиш, юқори трада (900—950°) кумир иштирокида қайтариш, ҳосил бўлган СрС ни гидролизлаш, ёки таъсир эттириб, ёки га айлантириш ва сўнгра уларни термик парчалаш йўли билан олинади. Стронсий микроорганизмлар, ўсимлик ва тирик организмларнинг таркибий қисмидир. Денгиз радиолярийси (акантарийси) скелети Стронсий сулфацелестиндан иборат. Денгиз сувўтининг 100 г қуруқ моддаси таркибида 26–140 мг, қуруқликдаги ўсимликда 2,6 мг, денгиз ҳайвонларида 2–50 мг, қурукҒшкдаги ҳайвонларда 1,4 мг, бактерияларда 0,27–30 мг стронсий бўлади. Суяк тўқималарида Стронсий калсий билан бирга тўпланиб унинг аналоги сифатида моддалар алмашинувида иштирок этади. Металл ҳолдаги Стронсий мис, бронза ва баъзи кртишмалар таркибига қўшилади, электр вакуум техникасида газларни ютувчи восита сифатида ишлатилади. Стронсийнинг радиоактив изотопларидан 89Ср телеграф кабелларидаги шикастларни аниклашда, ʻ"Ср эса электр батареяларида манба сифатида ишлатилади. Стронсий бирикмалари заҳарли эмас, одам организмига тушганда улар калсий бирикмаларига ўхшаш таъсир этади, аммо ядро синовлари пайтида атмосферада йиғиладиган 90Ср изотопи инсоният учун ута хавфлидир. Стронсий билан ишлаганда ишқорий ва ишқориер металларга оид қўлланма ва қоидаларга риоя қилиш лозим.

Стронсий бирикмалари. Стронсий хона температурасида кислород билан бирикиб оксид, юқори босим остида эса пероксид қосил қилади. Стронсий оксид, СрО – рангсиз кристаллар. Суюқланиш температураси 2430°, зичлигй 4,7 г/см1. Оҳакка ўхшаш; сув билан бирикканда кўп миқдорда иссиқлик ажратиб чикариб Стронсий Гидроксидга айланади. Стронсий карбонатни 1100°да термик парчалаш йўли билан олинади.

Стронсий гидроксид, Ср(ОҲ)2 – рангсиз кристаллар. Суюқланиш температураси 375°, зичлиги 3,625 г/см³. Сувда калсий гидроксидга нисбатан яхши эрийди. Кучли асосли хоссага эга, сув билан октагидрат Ср(ОҲ)28Ҳ2О ҳосил қилади, сувли эритмаси СО2 ни ютиб СрCО3 беради. Октагидрат қуруқ ҳавода моногидратга, 100° да сувсиз гидроксидга, 400° дан юқорида СрО га айланади. Стронсий гидроксид канд ишлаб чиқариш.да патокада крлган қандни ажратиб олишда ишлатилади. Бунда патокага Ср(ОҲ)2 қўшилганда, Cл2Ҳ22ОнСрО5Ҳ2О таркибли қийин эрийдиган модда ҳосил бўлади. Бу моддага СО, таъсир эттирилса, СрО Стронсий карбонатга айланиб чўкмага тушади, қанд эса эритмада қолади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Касимова СтронсийСтронсий, Милюков Е. Стронсий, Петровский СтронсийСтронсий, Стронсий в стекле, Стронсий, 1978; Касимова СтронсийС, Биогенниэ элементи, Стронсий, 1990.

Сталина Қосимова.

Стронсий – унсурлар даврий жадвалининг 38 унсури, металл.

Манбалар

[edit | edit source]