Пиза
Italiya kommunalari
Пиза — Италиянинг марказий қисмидаги шаҳар, Арно дарёси бўйида. Пиза провинсиясининг маъмурий мар-кази. Аҳолиси 85,3 минг киши (2001). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Кема қатнайдиган канал оркали Ливорно порти билан боғланган. Машинасозлик, кимё, фармацевтика, ойнашиша, керамика,Пиза шаҳри. "Қулаётган минора". тўқимачилик, кўн-поябзал саноати корхоналари мавжуд. Галилей таълим олган университет (1343), Санматтео музейи бор. Ўрта асрларда қурилган меъморий ёдгорликлардан кампанелла ("Қулаётган минора"), черковлар сақланган. Туристлар куп келади.[1]
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |