Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Квебек (франсузча: Қуéбеc, талаффузи: [ке.бɛк]; инглизча: Қуэбеc, талаффузи: [кwəˈбɛк] ёки [кəˈбɛк]) – Канаданинг шарқий қисмидаги провинсия. Майдони 1540,7 минг км2. Аҳолиси 9 миллион киши (2023), асосан, канадалик франсузлар. Маъмурий маркази – Квебек шаҳри, энг катта шаҳри – Монреал. Квебекнинг кўп қисми Лабрадор ярим оролда жойлашган, жанубда Аппалачи тоғларининг тармоқлари (баландлиги 1 311 м гача) жойлашган, Сан-Лаврентий дарё водийси пасттекисликдан иборат. Квебекнинг шимоли тундра, ўрта ва жанубий қисми ўрмон. Январнинг ўртача температураси шим. да –24 °C дан жан.да –10 °C гача, июлники 11–21 °C, йиллик ёғин 500–1 000 мм.

Квебек

Қуэбеc
Провинсия
Скйлине оф Квебек
Квебек
Байроқ
Квебек
Герб
52°0′0″Н 72°0′0″W / 52.00000°Н 72.00000°W / 52.00000; -72.00000
Мамлакат Канада
Ҳукумат
 • Бош вазир Франçоис Легаулт [эн]
Майдон 1,542,056 км2 (595,391 кв ми)
Аҳолиси
 (2023[1])
9 000 049
Зичлиги 6,23 киши/км2
Вақт минтақаси УТC-5
Почта индекс(лар)и ҚC
Квебек харитада
Квебек
Квебек

Квебек – иқтисодий жиҳатдан ривожланган провинсия, электр стансияларининг умумий қуввати жиҳатдан ва алюминий и.ч.да мамлакатда етакчи ўринда. Темир, мис, полиметалл, олтин, кумуш, никел, асбест конлари бор. Канадада олинаётган асбестнинг аксари қисми Квебекда қазиб олинади. Нефтни қайта ишлаш, машинасозлик, тўқимачилик, мўйна, кўн поябзал, озиқ-овқат, селлюлоза-қоғоз саноати ривожланган.

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – сут чорвачилиги. Паррандачилик ҳам ривожланган. Ички ва ташқи сув ҳавзаларида балиқ овланади. Саноат марказлари ва портлари: Монреал ва Квебек. Квебекнинг ҳозирги ҳудудида европаликлар келгунга қадар индейс ва эскимос (шимолий қисмида) қабилалари яшаган. Квебекни дастлаб (1608) франсузлар эгаллаган. Етти йиллик уруш (1756–1763) дан сўнг Буюк Британия қўлига ўтди. 1774-йилда „Квебек“ номини олди. 1867-йилдан Канада провинсияси. Квебекнинг чегараси 1898- ва 1912-йилларда шимолга томон анча кенгайди.

Аҳолиси

edit
Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1822 427 465—    
1831 553 134+29.4%
1841 650 000+17.5%
1851 892 061+37.2%
1861 1 111 566+24.6%
1871 1 191 516+7.2%
1881 1 359 027+14.1%
1891 1 488 535+9.5%
1901 1 648 898+10.8%
1911 2 005 776+21.6%
1921 2 360 665+17.7%
1931 2 874 255+21.8%
1941 3 331 882+15.9%
1951 4 055 681+21.7%
1956 4 628 378+14.1%
1961 5 259 211+13.6%
ЙилАҳоли±%
1966 5 780 845+9.9%
1971 6 027 765+4.3%
1976 6 234 445+3.4%
1981 6 438 403+3.3%
1986 6 532 460+1.5%
1991 6 895 963+5.6%
1996 7 138 795+3.5%
2001 7 237 479+1.4%
2006 7 546 131+4.3%
2011 7 903 001+4.7%
2012 8 085 900+2.3%
2013 8 155 500+0.9%
2014 8 214 500+0.7%
2015 8 259 500+0.5%
2016 8 326 100+0.8%
2017 8 398 200+0.9%
Манба: [1][2][3] (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-02-13 санасида архивланган)[4]

Манбалар

edit
  1. „Популатион эстиматес, қуартерлй“. Статистиcс Cанада (2023-йил 27-сентябр). 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.

Адабиётлар

edit

Ҳаволалар

edit