Ноиб
Ноиб (арабча — ўринбосар, ёрдамчи) — ўрта асрларда мусулмон давлатларида тобе ўлка ёки вилоят ҳокими. Ноиблар, одатда, олий ҳукмдорнинг ўринбосари ҳисобланган.
Олтин Ўрдада ноиб хоннинг йирик вилоятларидаги ёрдамчиси (Масалан, Хоразмда).
- Муҳаммад Хоразмшоҳ тўнғич фарзанди Жалолиддин Мангубердига Ғазни, Бомиён, Ғур, Буст, Такинобод, Заминдавор ҳамда қўшни Ҳинд ерларини бошқаришга берган, бироқ Жалолиддинни Урганчдан узоқлаштирмаслик мақсадида Қузбар Маликни номи зикр этилган мамлакатларга шаҳзоданинг ноиблари этиб юборган.
- Амир Темур салтанатида соҳибқироннинг фарзандлари, неваралари, яқин сафдошлари турли ўлка ва вилоятларга ноиб этиб тайинланган. Ноиб унга ишониб топширилган ҳудуднинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳолати учун масъул ҳисобланган.
- Озарбайжонда Октабр инқилобидан (1917) олдинги маҳаллалар (магаллар) бошлиғи.
- Усмонли турклар султонлигида қози ва мулла ўринбосари.
- ХХ асрда ноиб атамаси Эрон ва Афғонистонда турли ҳарбий унвонларни англатган (Масалан, "ной-ебе аввал" — катта лейтенант, "ноебе сарҳанг" — подполковник)[1].
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |