Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Дарий тили

Дарий тили (دری) – ғарбий, шарқий эронийлар (форслар, афғонлар ва бошқалар) адабий тили. 9-аср охирлари ва 16-аср бошларида ҳозирги Эрон, Афғонистон, Озарбайжон, қисман Марказий Осиё ва Шимоли-Ғарбий Ҳиндистон ҳудудларида тарқалган. Шарқнинг кўп шоирлари, хусусан Рудакий, Ҳофиз, Шерозий, Умар Хайём, Носир Ҳисрав, Бедил, Низомий Ганжавийлар шу тилда ижод қилган. Буюк ўзбек шоири Алишер Навоий дарий тилида ёзган шеърларидан девон тузган („Девони Фоний“). Дарий тилини форсий дарий, форсий деб ҳам атаганлар. Дарий тили эроний бўлмаган халқлар томонидан ҳам ривожлантирилди ва такомиллаштирилди. Шунга кўра, у байналмилал – халқлараро алоқа тили тавсифига эга бўлди. 15-аср 2-ярмидан бошлаб дарий тили сиёсий ва бошқа ижтимоий сабаблар билан дифференсиацияланди, 20-асрга келиб 3 кўринишга эга бўлди (форс адабий тили – Эронда; тожик адабий тили – Тожикистонда; адабий дарий тили – Афғонистонда). Ҳозирги дарий тили Афғонистондаги икки расмий тилнинг (пушту тили билан бир қаторда) бири. Бу тил аввал „Афғонистоннинг форс тили“ ёки „форси-кобули“ деб аталган.

Дарий тили
Миллий номи Дари
دری
Мамлакатлар АфғонистонАфғонистон
Тожикистон Тожикистон
Расмийлик ҳолати Афғонистон Афғонистон
Сўзлашувчиларнинг умумий сони ~12 млн
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳиндевропа
Алифбоси араб
Тил кодлари
ИСО 639-1 -
ИСО 639-2 -
ИСО 639-3 прс