Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Аҳоли — Ер юзида ёки унинг муайян ҳудуди, қитъа, мамлакат, туман, шаҳарида истиқомат қилувчи одам (инсон) лар мажмуи. Аҳолини тадқиқ этиш билан махсус фан — Демография шуғулланади.аҳоли ўртасида содир бўлаётган жараёнлар биологик, географик, ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсирининг натижасидир. Лекин Аҳоли ривожланишига ҳал қилувчи таъсирни ижтимоий-иқтисодий омиллар кўрсатади. Аҳоли муаммолари одамларнинг биологик хусусиятлари, инсонларнинг атроф муҳит билан ўзаро алокаси, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқ. Чунки аҳолининг меҳнатга ярокли қисми жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучидир. Аҳолини илмий ва мунтазам ўрганиш ўрта асрлардан бошланган. Ани ҳисобга олиш Европа ва Америкада 19-асрда, қолган регионларда 20-асрнинг дастлабки чорагида йўлга қўйилган. Ўзбекистонда аҳоли ҳақидаги статистик маълумотлар 19-аср 2-ярмидан бошлаб мавжуд. Республикада аҳоли муаммоларини ўрганиш 1960-1970-йиллардан бошлаб тез ривожланди. АҲОЛИни ифодаловчи асосий кўрсаткичлар қаторини — унинг такрор барпо қилиниши (туғилиш, ўлим, никоҳга кириш, ажралиш, табиий ўсиш), жойланиши, урбанизацияси, миграцияси, ёш жинсий таркиби ва оилавий ҳолати, маълумот даражаси, ирқий, тил, этник, диний таркиби ташкил этади. АҲОЛИнинг ижтимоий-иқгисодий таркибини ифодаловчи кўрсаткичларга унинг бандлиги, иқтисодий фаоллиги, касб-ҳунари ва бошқа киради.

1994-йилга биноан дунё аҳолисининг зичлиги
Калит

Жаҳон аҳолисининг сони унинг жойдан жойга табиий кўчиши билан боғлиқ. Айрим мамлакатлар, регионлар, шаҳарлар табиий Аҳолисининг сони эса табиий кўпайиш кўрсаткичлар ид ан ташқари миграция жараёнларига ҳам боғлиқ. Жаҳон Аҳолисининг сони, унинг кўпайиш сурʻати ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятга эгадир ва бу хусусият муайян давлатнинг ижтимоийиқгисодий тузуми билан боғлиқ. Айрим мамлакатлар, регионлар, шаҳарлар Аҳолисининг сонига табиий кўпайишдан ташқари миграция жараёни ҳам таъсир этади. Ер шари Аҳолисининг сони ва унинг ўсиш сурʻатлари умуман узлуксиз равишда ортмоқдАҳоли Фақат айрим жойларда ва баъзи бир даврларда урушлар, эпидемиялар, табиий офатлар натижасида аҳоли ўсиш сурʻатларининг вақтинча пасайиши, унинг мутлақ сонининг эса қисқариши кузатилган.

Ер курраси аҳолиси

edit

Ер курраси Аҳолисининг сони кўп минг йиллар давомида ниҳоятда паст сурʻатлар билан ўсди. Чамаси палеолит даврининг охирида (тахминан. милоддан 15 минг йил аввал) аҳоли сони 3 млн. бўлган, неолит охирида 50 млн. кишига етган. Милод бошларида Ер юзида АҲОЛИ сони 230 млн.га яқин бўлган. Милодий 1000-йилда Ер шаридаги Аҳоли сони 275 млн. кишига етган. 20-аср бошида Ер юзи Аҳоли сони 1617 млн. кишини ташкил этди. 1995-йилда Ер шари Аҳолисининг сони 5,7 млрд. кишига етди. 1993-йил Европада 728 млн., Осиёда 3336 млн., Африкада 670 млн., Шимолий ва Марказий Америкада 442 млн., Жанубий Америкада 308 млн., Австралия ва Океанияда 28 млн. киши яшади. Аҳоли сони нинг ўсиш сурʻатлари 19-асрнинг охири 20-аср аҳолининг 1 ярмида пасайди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда эса яна ўсди. 20-аср охирида Ер юзидаги Аҳолининг ўртача йиллик ўсиш сурʻатлари 1,6-1,7 % ни ташкил этиб, унинг мутлақ сони йилига 90-100 млн. кишига кўпаймоқда. Аҳоли БМТ нинг прогнозига кўра, Ер шари Аҳолисининг сони 2025-йилда 8,3 млрд. кишига етади.

Аҳоли сонининг ўсиш сурʻатлари

edit

Аҳоли сонининг ўсиш сурʻатлари нисбатан юқори даражадаги туғилиш ва паст даражадаги ўлим таъсирида шаклланмоқа. Аҳоли 1995-йил Ер шари Аҳолиси туғилишининг умумий коэффициенти (ҳар 1000 аҳолига нисбатан туғилганлар сони) 24,0 ‰ ни, ўлимнинг умумий коэффициенти (ҳар 1000 аҳолига нисбатан ўлганлар сони) 9 ‰ ни ташкил этди. Ўша йили Африка мамлакатларида туғилишнинг умумий коэффициенти 41 ‰ га тенг бўлди. Ўлимнинг умумий коэффициенти Осиёда 8 ‰ ни, Европада эса 11 ‰ ни ташкил этди. Ер шари Аҳолисининг мунтазам кўпайиб бориши Аҳолининг ўртача умр кўриши билан ҳам боғликдир. 1995-йилда Аҳолининг ўртача умр даври Европада 74 ёш, Осиёда 65 ёш, Шимолий Америкада 75 ёшни, Жанубий Америкада 68 ёш, Африкада 54 ёш, Австралия ва Океанияда 73 ёшни ташкил этди. Дунёда аҳолининг ўртача умр даври юқори бўлган мамлакатлар қаторига Япония (79 ёш), Швеция, Швейсария, Австралия, Канада, Франсия (78 ёш), Греция, Нидерландлар, Испания, Италия, Исроил, Белгия (77 ёш), Буюк Британия, Германия, АҚШ (76 ёш) киради.

Ўртача умр даври паст бўлган мамлакатлар

edit

Ўртача умр даври паст бўлган мамлакатларга Марказий Африка Республикаси (41 ёш), Афғонистон (43 ёш), Гвинея (44 ёш), Серра Леоне (46 ёш), Руанда (46 ёш), Сомали (47 ёш) ва бошқа мамлакатлар киради. Ўртача умр даврининг узайиши қариялар сони ва улушининг кўпайишига, яъни „Аҳолининг қариши“ жараёнининг ривожланишига олиб келмоқдАҳоли Жаҳон мамлакатларининг аксариятида (Ҳиндистон, Непал, Эрон ва бошқа истисно) аёлларнинг ўртача умр кўриши эркакларникидан юқори. Ер юзида АҲОЛИнинг жойлашишида, ҳудудий тақсимланиши ва қайта тақсимланишида, ирклар ва халқлар шаклланишида миграция жараёни бениҳоя катта рол ўйнаган. Миграция мураккаб иқтисодий-ижтимоий жараён бўлиб сиёсий вазият, иқтисодий тараққиёт, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳудудий таркиби ҳамда Аҳолининг ижтимоий фаоллигининг кучайиши билан боғланган. Миграция жараёнларида асосан меҳнатга ярокли ёшдаги Аҳоли фаол иштирок этади. 1988-96 йилларда Шарқий Европа давлатлари сиёсий ҳаётида бўлиб ўтган жиддий ўзгаришлар ва айниқса, СССРнинг парчаланиб кетиши умумжаҳон миқёсидаги АҲОЛИ миграциясини жадаллаштириб юборди.

Аҳолиси кўп давлатлар

edit

Аҳолига хос энг муҳим кўрсаткичлардан бири, унинг жойланиши ҳисобланади. аҳоли жойлашувини ифодаловчи энг оддий мезон — Аҳоли зичлигидир. Ер курраси Аҳолисининг ўртача зичлиги 1996-йилда 1 км2 га 39 киши бўлди. Аҳолисони бўйича энг йирик давлатлар: Хитой 1179,5 млн. киши, Ҳиндистон 896,6 млн. киши, АҚШ 258,2 млн. киши, Индонезия 188,2 млн. киши, Бразилия 156,5 млн. киши, Россия 148 млн. киши (1993). 90-йилларнинг бошида дунё аҳолиси йилига тахминан. 90 млн. кишига кўпайган. Аҳолининг географик тақсимланиши нотекис: қуруқликнинг 7 % да 70 % аҳоли яшайди. Доимий аҳоли мавжуд бўлган жойлардаги (130 млн. км²) аҳоли зичлиги салкам 45 кишини ташкил этди. Лекин Ер куррасида Аҳоли ниҳоятда нотекис жойлашган. Жумладан, Бангладешда Аҳоли бениҳоя зич (1 км² га 800 кишидан ортиқ), Монголияда эса ўта сийрак (1 км² га 1,4 киши) жойлашган. Аҳоли зичлиги, унинг жойлашиш хусусиятларига ижтимоий-иқтисодий омиллар билан бирга табиий-географик шароитлар (иқлим, релеф) ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Жаҳон Аҳолисининг деярли ярми шаҳарларда яшайди (қаранг Шаҳар аҳолиси, Қишлоқ аҳолиси). Шаҳар Аҳолисининг салмоғи узлуксиз тарзда кўпаймокдАҳоли Бунда механик ҳаракатнинг роли жуда катта (маъмурий-ҳудудий ўзгаришлар ва аҳоли миграцияси). Шаҳар аҳолисининг улуши Австралия ва Океания, Европа ва Америкада 70 % дан зиёд, Осиё ва Африкада эса 30 %. Шаҳар Аҳолисининг улуши энг юқори (80 % дан ортиқ) бўлган мамлакатлар қаторига Буюк Британия, Австралия, Германия каби мамлакатлар киради.

Миллатлар

edit

Дунёда қарийиб 3 минг халқ мавжуд. Узоқ тарихий ривожланиш натижасида уларнинг бир қисми миллатга айланди, бошқалари элат, учинчилари эса — қабила гуруҳидан иборат. Ўзбекистон Республикасида 120 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Ўзбеклар мутлақ сонига кўра дунё халқлари ичида 42 — ўринни эгаллайди (30 млн. киши, 2010). Дунёдаги мамлакатларнинг аксарияти кўп миллатли ҳисобланади. Аҳолиси кўп миллатли мамлакатларга Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Покистон, Россия, Эрон, Малайзия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа киради. Аҳолиси асосан бир миллат вакилларидан ташкил топтан мамлакатлар — Туркия (82 %), Германия (90 % дан зиёд), Япония, КХДР ва Корея Республиками (99 %, 1993), Бангладеш (98 %дан ортиқ), Саудия Арабистони, Яман, Гресия (95 % дан зиёд) ва бошқа киради. Дунёдаги бир қанча халқлар (курдлар, балужлар ва бошқалар) ўз миллий давлатчилигига эта эмас. Бинобарин курдларнинг умумий сони 16 млн.дан зиёд бўлиб, улар асосан бўлинган ҳолда Туркия, Ироқ ва Эронда яшайди. Балужлар Эрон ва Покистонда мавжуд. Озарбайжонлар ўзининг миллий давлатига эта бўлса ҳам кўпчилиги Эронда истиқомат қилади. Худди шундай ҳолат яҳудийлар, арманлар ва тожикларга ҳам хос. Дин кўпчилик мамлакатларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатган ва кўрсатмоқда, шунинг учун эътиқод қилувчилар сони ва географик тарқалиш сонини аниқлаш катта аҳамиятга этАҳоли

Адабиётлар ва манбалар рўйхати

edit
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
  • Валентей Д. И., Кваша аҳоли Л., Основи демографии, М., 1989; Страни Сентралной Азии в современном мире, Т., 1994; Миграция населения Ўзбекистана, Т., 1986; Экономика Ўзбекистана и стран СНГ, Т.,

Ҳаволалар

edit