Журнал
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Журнал (франсузча: жоурнал — „кундалик дафтар“) — босма даврий нашр. Ахборотни танлаш, таҳлил этиш ва баҳолашнинг асосий воситаларидан бири. Журнал газета каби жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш йўли билан уни шакллантиришга хизмат қилади; омма ижтимоий онгига муайян ғоя ва қадриятларни сингдиради. Журналлар дастлаб Франсияда нашр қилинган. Инглизча „Магазине“, франсузча „Ревуэ“, немисча „Зеи счрифт“, испанча „Релиста“ сўзлари ҳам журнал маъносини англатади. Чоп этилиш муддати (даврийлиги) жиҳатдан журналлар, одатда, ҳафтада, ўн кунда, икки ҳафтада, ойда, икки ойда, ҳар уч ойда, ярим йилда бир марта нашр қилинади. Бундай даврийлик журналларда турмуш воқеаларини кундалик газетага нисбатан батафсилроқ ва чуқурроқ таҳлил қилиш имконини беради. Журналлар мундарижа йўналишига кўра фарқланади: ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий, ишлаб чиқариш-техникавий, илмий, илмий-оммабоп ва бошқалар. Журналлар жамиятдаги турли ёшдаги кишиларга мўлжалланади.
Оммавий ижтимоий-сиёсий ва адабий-бадиий журналларда суҳбат, публицистик кузатув, маълум мавзуни шарҳловчи мақолалардан ташқари, репортажлар, шеърлар, ҳикоялар, қисса ва романлар босилади. Сўнгги пайтларда оммавий журнал саҳифаларидан кроссвордлар, амалий санъат асарлари, модалар, уй бекаларига маслаҳатлар, шахмат этюдлари ва ҳоказолар тобора кенгроқ ўрин олмоқда. Ҳафталик, ўн кунлик журналларда чизма расм ва фотосуратлардан фойдаланилади. Илмий журналларда ҳажман катта мақолалар билан бирга рефератлар, аннотациялар, хулосалар, илмий ҳаётга оид ихчам хабарлар ҳам эълон қилинади. Журнал ҳажмини ва уни безаш унсурларини белгилашда журнал мундарижаси ва унинг ўқувчилари доирасидан келиб чиқилади. Одатда оммавий журналлар — ижтимоий-сиёсий ва адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар, аёллар ва ўсмирлар учун мўлжалланган нашрлар катта ҳажмда чиқарилади.
Журналчилик тараққиёти. Журналчилик тарихи Франсияда „Журнал де Саван“ („Олимлар журнали“), („Жоурнал дес сcаванс“, кейинроқ „Жоурнал дес саванц“) журналдан бошланади. Унинг биринчи сони 1665-йилнинг 5-январида босмадан чиққан. Унда адабиёт, фалсафа, табиий фанлар соҳаси бўйича Европанинг турли мамлакатларида нашр қилинган китоблар ҳақида маълумотлар босилган. Шунингдек, шу йили, Лондонда „Философишал транзекшне оф Ройял сосаенти“ („Қироллик жамиятидаги фалсафий ўзгаришлар“) журнал нашр қилинган. Турли китоблар шарҳидан иборат бўлган бундай журналлар кейинроқ Италия, Германия, Испания, АҚСҲ, Венгрия, Россия сингари мамлакатларда ҳам пайдо бўлган, фақат мавзулар доираси тор бо’лганлиги учун бу журналлар омма орасида кенг тарқалмаган.
Журналчилик ХИХ асрнинг 2-ярмида жадал ривожланди. Бу даврда журнал тарғиботининг усул ва воситаларида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Журналлар адади узлуксиз ўсиб борди. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида журналларнинг асосий турлари шаклланди, расмли-безакли оммабоп нашрлар етакчи ўрин эгаллай бошлади. 1960-йил охирида АҚСҲ да 9400, Англияда 4600, Франсияда 14600 (бу мамлакатда сиёсий газеталардан ташқари, даврий нашрларнинг ҳаммаси журналлар рўйхатига киритилади), ГФРда 2200, Японияда 5800 га яқин журнал нашр қилинган. Айрим мамлакатларда (АҚСҲ, Франсия, Англия) журналлар кундалик газеталарга нисбатан тез тарқалади. Расмли-безакли оммабоп журналлар миқдори ва адади бўйича АҚСҲ дунёда олдинги ўринда туради (1960-йил охирида „Тҳе Реадер’с Дигест“ 17,5 млн.; „Пазад“ 8 млн.; „Лифе“ 7,3 млн. нусхада чоп қилинган).
Ўзбекистонда журналчилик. Туркистонда даврий матбуотга ХИХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида асос солинган: 1896-йил Тошкентда „Среднеазиатский вестник“ („Ўрта Осиё даракчиси“) журналнинг биринчи сони босмадан чиқади. Кейинчалик „Туркестанский скорпион“ („Туркистон чаёни“, 1907), „Средняя Азия“ („Ўрта Осиё“, 1912), „Степные миражи“, („Саҳродаги сароб“, 1914) журналлари нашр қилинади. Бу журналларда асосан адабий жанрларда ёзилган асарлар чоп этилган. „Средняя Азия“ журналда Туркистондаги маҳаллий аҳолининг маданий ҳаётига оид материаллар ҳам ўрин олган.
Туркистонда миллий журналчилик тарихига атоқли маърифатпарвар адиб ва публицист Маҳмудхо’жа Беҳбудий асос солган. Унинг муҳаррирлигида 1913—1915-йилларда Самарқанд шаҳрида „Ойна“ журнали нашр қилинган. Мазкур журнал туркистонликларни замонавий илму урфондан, маърифатдан баҳраманд этиш, ўлкадаги миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш каби давр учун долзарб масалалардан баҳс юритган. Ўзбек тилидаги иккинчи журнал „Ал-Ислоҳ“ номи билан Тошкентда нашр қилинган.
1917-1918-йилларда Туркистонда ижтимоий-сиёсий ва адабий йўналишдаги бир қанча янги ўзбекча журналлар пайдо бўлди. Қўқонда 1-сони Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий муҳаррирлигида „Кенгаш“ (кейинчалик „Ҳуррият“ номи билан чиққан), таниқли олим ва публицист Ашурали Зоҳирий раҳбарлигида „Юрт“ журналлари нашр қилинган. Тошкентда „Чаён“ (1917), „Ишчилар дунёси“ (1918) каби янги журналлар чиқа бошлаган. „Юрт“ ва „Чаён“ журналлари Туркистон мухторияти ғояларини қўллаб-қувватлаган ва тарғиб қилган. „Ишчилар дунёси“ болшевикларнинг хусусий мулкни тугатиш соҳасидаги сиёсатини танқид қилгани учун шўро ҳукумати томонидан ёпиб қўйилган. 1918-1924-йиллар Туркистонда жами 129 номда журнал ва буллетенлар нашр қилинган. Уларнинг асосий қисми рус тилидаги тармоқ нашрларидан иборат бўлиб, айрим журналлар бор-йўғи 1—2 сони чиққан, холос. Шу даврда ўзбек тилида нашр қилинган „Ўзгаришчи ёшлар“ (1922-24), „Инқилоб“ (1922-24) ва „Муштум“ (1923) журналлари нисбатан кенг тарқалган. Бу нашрларда Назир Тўрақулов, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмонхон Эшонхўжаев, Ғози Юнус сингари истеъдодли ўзбек адиблари ва публицистлари фаол ҳамкорлик қилганлар.
20-йилларнинг 2-ярмида Ўзбекистонда ўзбек тилида „Ер юзи“ (ҳозирги „Гулистон“), „Янги йўл“ (ҳозирги „Саодат“), „Маориф ва ўқитувчи“, „Янги қишлоқ“, „Аланга“ каби ижтимоий-сиёсий ва адабий йўналишдаги янги журналлар ташкил топди. „Ер юзи“ ўзбек тилидаги биринчи расмли-безакли оммабоп нашр ҳисобланади. 1930-йил бошида у 10000 нусхада чиққан.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида журналлар тармоғи кескин қисқарди. Уруш тугагач, кўпчилик журналлар қайтадан чиқа бошлади, янги журналлар пайдо бўлди. 1975-йилда Ўзбекистонда жами 134 номда журнал чоп қилинган. Журналлар фаолияти ҳам газеталар каби ўша давр тузуми кўзлаган сиёсий ва мафкуравий мақсадларга бўйсундирилган.
Ўзбекистонда давлат мустақиллиги эълон қилингач, кенг оммага мўлжалланган мавжуд журналлар фаолияти қайта ташкил қилинди. Республикада жами 165 журнал нашр этилади, уларнинг йиллик ўртача адади 704,7 минг нусха (2002). Янги ижтимоий муносабатларни шакллантиришда, миллий онгни ўстиришда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва адабий-бадиий журналлар етакчилик қилмоқда. Бу туркумга мансуб „Шарқ юлдузи“, „Гулистон“, „Саодат“, „Мулоқот“, „Фан ва турмуш“, „Ёшлик“, „Муштум“ журналлари қаторига истиқлол даври журналлари — „Тафаккур“, „Соғлом авлод учун“, „Жаҳон адабиёти“ қўшилди.
Булардан ташқари, янги ижтимоий, иқтисодий, молиявий муносабатларни аск эттирувчи махсус журналлар — „Бозор, пул, кредит“, „Менежер“, „Оптовик“, „Жамият ва бошқарув“, „Бухгалтер кутубхонаси“, „Тижорат“, „Экономическое обозрение“ (рус ва инглиз тилларида) ҳам ташкил топди. Автомобилчилар учун мўлжалланган „Авто-олам“, „Авто ПрессТИЖ“ сингари янги нашрлар пайдо бўлди, „Наш футбол“ (ойлик нашр) ва „Приложение к журналу Наш футбол“, „ПрессТИЖ“ ва „Бизнес Осиё“ ҳафталик журналлари чиқмоқда. Булардан реклама материаллари кенг ўрин олган. „ПрессТИЖ“ таҳририяти томонидан тайёрланаётган „Пресс ТИЖ-ТВ“ хафталиги 53 минг нусхада (1999) тарқалади. 1998-йилдан республикада „Саида“ номли расмли-безакли аёллар журнали ўзбек ва рус тилларида нашр қилинади.
Ўзбекистонда илмий журналларнинг кенг тармоғи мавжуд. Ўзбекистон ФА илмий тадқиқот институтлари томонидан 12 та илмий академик журнал нашр қилинади (2002). Уларда мамлакат олимларининг назарий ва амалий тадқиқотлари, тажрибалари якунлари ёритилади. „ЎзР Фанлар академияси маърузалари“ журнали илмий академик нашрларнинг етакчиси ҳисобланади. Журнал саҳифаларида фаннинг барча соҳаларига оид тадқиқотлар натижасининг қисқа мазмуни эълон қилинади. „Ўзбекистонда ижтимоий фанлар“, „Ўзбек тили ва адабиёти“ журналлари ижтимоий фан соҳалари, „Информатика ва энергетика муаммолари“, „Механика муаммолари“, „Узбекский химический журнал“, „Узбекский биологический журнал“ нашрлари аниқ ва табиий фанлар тармоғидаги илмий ютуқларни акс эттиради. „Табиий бирикмалар кимёси“ ва „Гелиотехника“ журналлари 1965-йилдан нашр этилмоқда. Ушбу журналлар АҚШда инглиз тилига таржима қилиб чиқарилади. Ўзбекистон илмий журналларининг кўпчилиги АҚСҲ, Англия, Франсия, Германия ва бошқа мамлакатларнинг илмий марказларида ҳам тарқалади.
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Ҳаволалар
[edit | edit source]Викиомборда Журнал ҳақида туркум мавжуд |
Умумий журнал (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-01-15 санасида архивланган)
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |