Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Сўх тумани

Координаталари: 39°57′0″Н 71°7′12″Э / 39.95000°Н 71.12000°Э / 39.95000; 71.12000
From Vikipediya
Сўх тумани
туман
Таркибида Фарғона вилояти
Маъмурий маркази Равон (қишлоқ)
Ҳоким Сайидбаҳром Сайидмусаев [1]
Расмий тиллар Ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Сўх тумани харитада
39°57′0″Н 71°7′12″Э / 39.95000°Н 71.12000°Э / 39.95000; 71.12000

Қирғизистондаги Ўзбекистонга қарашли анклав ҳудуд.

Сўх тумани — Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидаги туман. Туман 1942-йил июлда ташкил этилган. 1959-йил 7-мартда Риштон туманига қўшиб юборилади, 1990-йил 27-февралда эса қайтадан тузилади. Қирғизистон билан чегарадош туман. Майдони 0,22 минг км². Аҳолиси 80 мингга яқин (2016). Туманда 27 та маҳалла фуқаролари йиғини (Равон, Ҳушёр, Сўх, Қизилқиёқ, Сариканда, Сарибозорча, Демирсад, Қал’а, Девайрон, Навобод, Ғазнов, Тул, Чумоқча, Девайрон, Ленбург, Ҳазрати Али, Шарқобод, Қизилқиёқ, Чашма) мавжуд. Туман мараркази — Равон қишлоғи.

Таниқли шахслар

[edit | edit source]

Ҳакимжон Сўфиев (Ҳаким Сўфий) — Сўх туманининг атоқли шахсларидан бири. Ўзбекистон халқ таълими аълочиси. „Анфигуэ WОРЛД“ халқаро илмий академияси лауреати ва фахрий доценти. Бир қанча китоблар муаллифи.

Тешабой Одилов — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, мерган, уруш давомида 114 нафар фашистларни йўқ қилгани тасдиқланган.

Амирали Саидбеков — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони.

Саврор Эрназаров — „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими“ унвони соҳиби, республика олимпиадаларига кўплаб шогирдлар чиқарган фидойи ўқитувчи.

Нодир Нодири — шоир, кўплаб нашриётларда шеърлари босилиб чиққан. Айниқса, „Жилои ахтарони Сўх“ мажмуасидаги мисралари шеърият шинавандаларига маълум ва машҳур. Шоир 2013-йилда вафот этган.

Мас’уд Мирзо (Мирзоев) — шоир, журналист. Кўплаб шеърлари турли матбуотларда босилган. Ҳозирда Тожик миллий маданий марказининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Фарғона телерадиокомпаниясининг тожик тилидаги кўрсатувлар муҳаррири.

Табиати

[edit | edit source]

Туман ҳудуди Фарғона вилояти жанубида, Сўх дарёси водийсида жойлашган. Фойдали қазилмалардан нефт, газ, шағал мавжуд. Иқлими кескин континентал. Январ ойидаги ўртача температура — 6—7°, энг паст температура — 27°, июл ойида ўртача —23,6°, энг юқори кўрсаткич — 42°. Йиллик ёғин миқдори —180 мм. Тупроқлари бўз тупроқ ва ўтлоқи тупроқлардан иборат.

Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, тўнғиз, қуён, тоғ эчкиси, паррандалардан каклик, бедана, зағча, қарға, тўрғай, каптар, чумчуқ, қалдирғоч, кемирувчилардан каламуш ва бошқа кўплаб турлар учрайди. Шунингдек, дарё ва кўлларида турли хилдаги балиқлар бор.

Тоғ шароитида наъматак, ровоч, кийикўт, зира, ялпиз, шувоқ ва шунга ўхшаш доривор ўсимликлар ўсади.

Аҳолиси, асосан, тожиклар, шунингдек, ўзбек ва қирғиз миллати вакиллари ҳам истиқомат қилади. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 300 киши. Аҳолиннинг барчаси истиқомат қилади.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Асосий даромади қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Туманда кичикроқ корхоналар, жумладан, 50 та хусусий корхона, ширкат, деҳқон, фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларга дон, сабзавот, уруғлик картошка, ем-хашак экинлари экилади. Туманда боғдорчилик ҳам ривожланган. Хусусан, „Сафедак“, „Қандак“ каби ўрик ва „Пистапўчоқ“, „Часпак“ сингари ёнғоқ навлари айнан шу ҳудудда етиштирилади.

Туманнинг жамоа ва хусусий хўжаликларида қорамол, қўй, эчки ва парранда боқилади.

Туманда 30 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та касб-ҳунар коллежи, 3 та ИДУМ, 1 та аэродром, 1 та деҳқон бозори,1 та маданият маркази, „Дўстлик“ истироҳат боғи, 1 та болалар оромгоҳи,1 та марказий стадион ва 1 та марказий касалхона мавжуд. Туман ҳудудида дам олиш ва хушманзара жойлар ҳам бор. Марказда, шунингдек, „Сўх“ телестудияси ҳамда „Садои Сўх“ газетаси ўз фаолиятини олиб боради.

Сўх тумани Ўзбекистоннинг тарихий масканларидан бири ҳисобланади. Сўх ҳавзасида жойлашган Селунгур ғоридан палеолит даврига мансуб ашёлар топилган. Сўх тумани Сўх — Ҳайдаркон кончилик ҳудудини ҳам ташкил қилади. ХИ асрдан Буюк Ипак йўлининг жанубий тармоғи Сўх туманидан ўтган. 1890-йил Сўх қишлоғи ҳудудидан илон шакли бўрттириб туширилган тош тумор топилган бўлиб, унинг устки қисмида равоқсимон ушлагич бор, қуйи қисми эса тўртбурчак қути шаклида бўлган. Археологларнинг аниқлашича, бу тумор милоддан аввалги уч минг йиллик охири — икки минг йиллик бошларига мансуб ҳисобланади.

Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистон сари юришидан аввал бир йил Сўхда турганлиги тўғрисида маълумотлар „Бобурнома“ асарида ҳам келтирилган.

Сўх — Сўх дарёсини ўз ичига олган ҳолда 350 кв км ни ташкил этувчи Ўзбекистоннинг эксклавидир. Бу ҳудуд тўлалигича Қирғизистоннинг Боткен вилояти томонидан ўраб олинган.

Тарихи

[edit | edit source]

Эксклав 1955-йилда сиёсий харитада пайдо бўлган. Унинг пайдо бўлиш сабаби борасида аниқ маълумот мавжуд эмас. Баъзи манбаларга кўра ҳудуд қирғиз ва ўзбек Коммунистик Партияси расмийлари ўртасидаги қимор ўйинида қирғиз расмийси томонидан ютқазиб қўйилган дейилади. Бошқа манбаларга кўра эса коммунистларнинг бу ҳудудни ўзбекларга бериш сабаби қуйидагича: ҳудуднинг асосий йўллари Қирғизистонда жойлашганига қарамай, Ўзбекистон билан боғланган, чунки қирғизлар ҳудудидаги қисми, асосан, тоғлардан иборат бўлган[2].

Сўх зиддияти Совет давридан сўнг ҳам давом этади. 1991-йилда давлатлар мустақилликка эришганидан кўп ўтмай, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида Ўзбекистон эксклавига қирғиз ҳудудидан ўтувчи йўллар орқали боришга рухсат этувчи келишув имзоланади.

1999-йилда ўзбек ҳукумати Ўзбекистон Исломий Ҳаракати террористик гуруҳи ўзининг ҳар икки давлатга қарши операцияларида Сўх ҳудудидан база сифатида фойдаланаётгани даъвоси билан эксклавдаги ҳарбий мавжудлигини кескин ошириб, чегараларни миналай бошлайди. Шундан бери Қирғизистон ўз ҳудудига миналар ўрнатилгани ва бунинг натижасида ўзбек аскарлари вақти-вақти билан маҳаллий аҳолига зуғум ўтказишидан арз қилади.

2001-йил январида Ўзбекистондаги қувурлар зарарлангани важи билан Қирғизистонга газ узатишни тўхтатиб қўяди. Бишкек шаҳри расмийлари эса ушбу вазиятга Сўх туманини Ўзбекистон билан бевосита боғлаш имконини берувчи 20 квадрат километрлик ҳудудлар устида кечаётган музокараларда ижобий натижага эришиш мақсадида қилинган босим дея баҳолайди.

2001-йил февралида давлатлар Сўх чегараларини аниқлаштириб берувчи ва Сўхни Ўзбекистон билан боғловчи ҳудуд тўғрисидаги меморандумга имзо чекишади. Тошкент шаҳри расмийлари ушбу ҳудуд ўрнига қирғизларга бошқа бир ҳудудни беришни таклиф қилади, бироқ кейинчалик келишув Қирғизистондаги омма эътиборига ҳавола этилганидан сўнг, қирғизлар орасида „қирғиз ерини Ўзбекистонга қўшқўллаб топшириш миллий манфаатларга нисбатан хоинликдир“ мазмунидаги норозиликлар авж олиб кетади. Шу сабабли Бишкек келишувни рад этишга мажбур бўлади ва натижада ушбу музокаралар ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда.

Шундан бери сўхликлар эксклавга кириб-чиқиш учун ҳар икки мамлакатнинг бир қанча чегара пунктларидан ўтишга мажбур ҳисобланишади. Ўз навбатида қирғиз фуқаролари ҳам мамлакатнинг шарқий ва ғарбий қисмларига ўтиш учун миналанган ҳудудларни босиб ўтишларига тўғри келади.

Худоёрхон қал’аси

[edit | edit source]

ХВИИИ аср ўрталарида қўзғолончи қирғизларни тинчлантириш ва Қоратегинга борадиган карвон йўли устидан назорат ўрнатиш мақсадида Қўқон ҳукмдори Худоёрхон ушбу ҳудудда бир қалъа қурдиради. Терассанинг бутун периметри бўйлаб тош-гил девор кўриниб туради. Бино қоя устига осилиб турган ҳолда жуда чиройли манзара ҳосил қилади. Бир пайтлар бу ерда қилич ва найза билан қуролланган занжирли жангчилар истиқомат қилган. Қалъа структурасининг иккала қисми туташган жойда конуссимон иккита минора қад кўтарган. Айнан улар қал’ага қўрғон кўринишини беради. Унинг ҳудудида ҳайвонлар ва туя чавандозлари тасвирланган қадимий тош плиталар ҳам мавжуд. Чизмалар, албатта, қал’а деворларидан анча эски бўлиб, уларнинг қал’ага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Архив маълумотларига кўра, 1909-йилда Сўх волости Конибодом участкаси таркибига кирган бўлиб, бу ердаги 2594 хонадонда 12 144 нафар аҳоли истиқомат қилган, шундан 8853 нафари тожиклар, 3291 нафари қирғизлар бўлган[3].

Ҳозирда туман 19 та аҳоли пунктидан иборат. Аҳолиси 74,1 минг киши, шу жумладан, шаҳар аҳолиси 38,8 минг кишини (65,9%) ва қишлоқ аҳолиси эса 20,1 минг кишини (34,1%) ташкил этади. Миллатига кўра тожиклар 99,2% ни, қирғизлар 0,7% ни, ўзбеклар 0,1% ни ташкил этади[4].

Тили

[edit | edit source]

Сўхнинг тожик аҳолиси тожик тилининг турли шеваларида сўзлашишади, улар қабул қилинган таснифга кўра „Жанубий Фарғона“ гуруҳига мансуб ҳисобланишади.

Кўпгина эксклав аҳолиси анъанавий равишда уч ёки ундан ортиқ тилда (тожик, ўзбек, рус, қирғиз) гаплашади, аммо деярли барча аҳолисининг она тили тожик тили ҳисобланади. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари, хусусан, ҳафталик „Садои сух“ („Сўх овози“) газетаси ҳам айнан тожик тилида нашр этилади. Ўзбекистонда тожик тилидавлат тили мақомига эга бўлмаса-да, Сўх қишлоқларида ўттиздан ортиқ ўрта умумтаълим ва махсус таълим муассасаларида таълим ушбу тилда олиб борилади. СССР парчаланганидан кейин эксклав тожиклари билан Тожикистоннинг тожик аҳолиси ўртасидаги таълим ва маданий алоқалар тўхтатилган[5].

Бугунги кун

[edit | edit source]

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида кўплаб зиддиятларга сабаб бўладиган бу туманда 80,000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳолисининг аксарияти, 95 % дан зиёдроғи тожик миллатига мансуб.

Туманда ишсизлик даражаси юқори бўлиб, аҳоли, асосан, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. 2021-йил май ойига қадар Сўх туманининг Новобод маҳалласи ҳудудидан 4,5 гектар ер ажратилиб, у ерда самолёт ва вертолётлар учун аэродром қурилиши режалаштирилган[6]. Аэродром қурилиши битказилганидан сўнг, у ердан Фарғона ва Қўқон йўналишларида авиақатновлар йўлга қўйилади[7]. 2021-йилнинг апрел ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги келишувга асосан Сўх туманини Риштон тумани билан боғловчи автомобил йўли очилган[8].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Сўх тумани ҳокими ва ўринбосарлари ҳақида маълумот
  2. Анклавлар, Эксклавлар — Марказий Осиёнинг „Оловли Нуқталар“и (ми?)
  3. .  ( ат элиб.шпл.ру Эррор: ункноwн арчиве УРЛ 20181202230545 санасида архивланган) Составлен по уэздам, внутри — по участкам.
  4. „Анклав Сох. Поиски выхода из тупиковой ситуации. «Старый навигатор» (Интернет-газета). Казахстан“. 2013-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-июл.
  5. „Узбекский анклав Сох в Кыргызстане, населённый таджиками“. 2013-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-январ.
  6. „Со'х туманида аэродром қурилиши бошланди“. Бугун.уз. Қаралди: 2021-йил 8-феврал.[сайт ишламайди]
  7. „Со'х туманига қо'йиладиган авиақатновлар ё'налиши ма'лум қилинди“. Бугун.уз. Қаралди: 2021-йил 13-феврал.[сайт ишламайди]
  8. „Фарг'онадаги Риштон–Со'х ё'ли қайта очилди“. Бугун.уз. 9-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 9-июл 2021-йил санасида архивланган)

5. https://kitobxon.com/uz/kitob/soh-tumori