Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Ҳуқуқ нормаси

From Vikipediya

Ҳуқуқ нормаси - давлат томонидан белгиланадиган, муайян шаклда ифодаланадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий юриш-туриш қоидаси. Ҳуқуқ нормаси тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, ҳуқуқ манбаининг бошқа турлари шаклида намоён бўлади. Ҳуқуқ тармоқларига боғлиқ ҳолда маъмурийҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий ҳуқуқ нормалари, меҳнат, экология, халқаро, конституциявий, хўжалик ва ҳуқуқнинг бошқа тармоқларига оид ҳуқуқ нормалари фарқланади. Амал қилиш вақтига кўра, доимий (расмий бекор қилингунга қадар амал қиладиган) ва вақтинчалик (фақат муайян вақт оралиғида амалда бўлувчи) Ҳуқуқ нормаси бўлади. Ҳуқуқ нормаси амал қилиш ҳудудига қараб, умумий ва маҳаллий нормаларга бўлинади, бунда биринчиси бутун мамлакат ҳудудида амал қилса, иккинчисига кирадиган нормалар маълум ҳудудларда амал қилиши мумкин. Ҳуқуқ нормаси субъектларига қараб, умумий ва махсус нормаларга ажралади, бунда биринчиси ҳамма ҳуқуқ субъектлари учун, иккинчиси эса, аҳолининг муайян гуруҳи ёки аниқ белгиланган доирадаги субъектлар (пенсионерлар, ногиронлар, ички ишлар ходимлари ва шаҳрик.) учун тааллуқли бўлади. Булардан ташқари, Ҳуқуқ нормасини бошқа қатор мезонлар асосида таснифлашлар ҳам мавжуд.

Ҳуқуқ нормаси ўз ички тузилишига эга бўлиб, 3 қисмдан иборатдир: гипотеза, диспозиция, санксия. Гипотезада Ҳуқуқ нормасида белгиланадиган қоида қандай шароитда ва ҳолатда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. Диспозицияда гипотезада кўрсатилган ҳоллардаги муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ифодаланади. Санксия диспозицияда кўрса-тилган қоидани бузган шахсга нисбатан давлат органи қўллаши мумкин бўлган таъсир чорасини белгилайди. Конституциявий нормалар 3 қисмдан эмас, асосан гипотеза ва диспо-зициядан иборат бўлади. Жиноий ва маъмурий жавобгарликни кўзда тутувчи нормалар эса — асосан диспозиция ва санксиядан иборат бўлади (мас, Жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг махсус қисми нормалари).

Манбалар

[edit | edit source]