Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Гобелен

From Vikipediya

Гобелен (рус.) — қўлда тасвир ҳосил қилиб тўқилган гилам (шпалер), бадиий буюм. Париж мануфактураси (1662)нинг маҳсулотлари дастлаб шундай аталган (15-асрнинг машҳур бўёқчилари Гобеленлар номидан). Гобелен рангли жун ва ипак (баъзан тилла ва кумуш) иплар билан рассомлар (мануфактура бошқарувчиси рассом Ш. Лебрен, 18-асрда Ф. Буше, Ж. Б. Удри ва б.) картондан буюмнинг табиий катталигида бажарган тасвирлари асосида тўқилган. Масалан, Рафаэл Ватикан учун ҳаворий (апостол)лар ҳаётига оид шпалерлар туркуми картонларини чизиб берган, тўқувчи усталар шу картондан фойдаланиб гобелен тўқиганлар. Алоҳидаалоҳида тўқилган бўлаклар бир-бирига тикилиб яхлит тасвир ҳосил қилинган. Гобеленнинг узига хос хусусияти ўнгининг чивиқли юзаси ва орқа томонининг нотекислигидир. 17— 18-асрлар гобеленлари юксак бадиийлиги (тарихий, афсонавий, диний ва адабий мазмуни) билан машҳур бўлган, шу туфайли бошқа мануфактураларда тақлидан яратилган шпалерлар ҳам гобелен деб атала бошланган. 19-асрдан пациз, патли, гиламсимон тўқима матолар, ҳатто тасвир ишланган кигизлар ҳам гобелен деб атала бошланди. Ҳозир қўлда ва машиналарда табиий ва сунъий толалардан тўқилган пациз, патли мебел матолари, турли безак матолар ҳам гобелен деб аталади.

Ўзбекистонда гобелен 1960-йиллардан тўқила бошланди. 1970—80-йилларда кенг тарқалди. М. Чурлу, Я. ва А. Ишоқовлар, Л. Талдикина каби усталар самарали меҳнат қилдилар. Гобеленнинг асосий марказлари Тошкент ва Фарғона ш.ларидир. Фарғона (В. Усеинова, Л. Семизарова, С. Шихова ва б.) ва Тошкент (М. Тюрина, Р. Иброҳимова ва б.) усталари бу соҳада баракали ижод қилмоқда. Ўзбекистон гобеленларида Шарқ безаклари, табиат манзаралари, маҳаллий тасвир, ранг-баранглик устун туради. Яна қ. Гиламчилик.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил