Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Гидросамолёт

From Vikipediya

Гидросамолёт (гидро… ва самолёт) – сувдан кўтарилишга, сувга қўнишга ва сувда сузишга мосланган самолёт. Самолёт шассисига ғилдираклар ўрнига қалқовучлар ўрнатилади ёки корпуси тўғридан-тўғри сувга қўнишга мослашади. Қалқовучлар ёғоч ёки металдсан ичи бўш қилиб ясалади. Барча катта гидросамолётлар „учувчи қайиқ“ шаклида металлдан ишлаб чиқарилади. Баъзи гидросамолётларда ҳам ғилдирак, ҳам қалқовуч бўлади („самолёт-амфибия“). Гидросамолётдан балиқ тўдаларини қидириш, денгизда ҳалокатга учраган одамларни қутқариш, ўрмондаги ёнғинни ўчириш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил