Гурзи
Appearance
Гурзи, гурз — кадимдан ишлатиб келинган жанг қуроли. Туркий халқлар орасида чўмоқ, чўқмор, тўпуз, булав деб ҳам юритилган. Ярим метр чамаси пишиқ ёғоч даста учига оғир металлдан тиканли қилиб ишланган шар ўрнатилган. Гурзининг олти қиррали-шашпар, сигир боши шаклли — говсар турлари мавжуд бўлган. Гурзи билан асосан оғир суворийлар қуроллантирилган. 17-асрдан Украинада ҳукмронлик (гетманлик) белгиси сифатида қўлланган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |