Nothing Special   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Мейн

From Vikipediya
Мейн
Маине
Штат
Мейн байроғи Мейн тамғаси
Мейн байроғи Мейн тамғаси

Штат лақаби:
(Пине Треэ Стате)

Мамлакат АҚСҲ байроғи АҚШ
Пойтахт Аугуста
Энг йирик шаҳарлар Портленд
Леwистон
Бангор
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 39-ўринда

91,646 км²
12.78 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 40-ўринда

1,321,505
15.95 киши/км²
2
4

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 43-ўринда

$43,336 миллион
$32,956

Иттифоққа кириш

   • Сана

23-бўлиб

15 март 1820

Вақт УТC-5 (ЭСТ)
Қисқартма МА [25]
Штат гули Wҳите пине cоне анд тассел

(Пинус стробус)

Штат дарахти Эастерн Wҳите Пине

(Пинус стробус)

Мейн — Америка Қўшма Штатлардан бири. Пойтахти — Аугуста шаҳри. АҚШ иттифоғига 15 март 1820 йилда кирган, ундан олдин — Массачусетц. Мейннинг бешдан тўрт қисмини ёғоч қайта ишловши саноати учун жуда муҳим бўлган ўрмонлар ташкил қилади. Шунинг учун ҳам штатнинг „ёғоч штат“ ва „сосна штати“ деган лақаблари бор. Мейн Америкада баъзан „АҚШнинг Швейсарияси“ ва „Ваcатионланд“ („Ҳордиқ ери“) деб ҳам аталади. Бу номларнинг келиб чиқишига штатнинг тоғли манзараси ва кўп ёғадиган қори сабабчи бўлган.

Умумий маълумот

[edit | edit source]

Мейн — АҚШнинг 50 штатидан бири. Европаликлар 1607-йилда илк бора бу ерда яшашни бошлаган. 1602-йили Мейн, Буюк Британияга қарашли бўлган Массачусетц Кўрфаз Колониясининг таркибига кирди. 1776-йилда АҚШ давлати мустақилликка эришгач Мейн ҳозирги Массачусетц штатининг ичида эди. Кейинчалик, 1820-йилда Мейн аҳолисининг кўпайиши ҳамда Массачусетц штат марказидан узоқдалиги туфайли алоҳида Мейн штатига айлантирилди. Штат АҚШнинг шимол-шарқий томонидаги Янги Англия ҳудудида жойлашган. Пойтахти — Аугуста шаҳри, энг катта шари эса Портленд — аҳолиси 65.000. 1832-йилгача Мейн штатининг пойтахти Портленд шари эди, кейин Аугуста шаҳри пойтахт дея эълон қилинди.

Жўғрофияси

[edit | edit source]

Мейн штати АҚШнинг Канада давлати билан чегарадош бўлган штатларидан биридир. Мамлакатнинг энг шимоли шарқий қисмида жойлашган штат, шимол, ғарб ва шимоли ғарбий тарафда Канада билан чегарадош. Жануби ғарбий тарафда эса АҚШнинг Н'ю-Хемпшир штати билан чегараланган. Жануби шарқий тарафда Атлантика океани бор. Қизиқарли томонлардан бири шуки, Мейн штати АҚШнинг энг шарқий штатидир. Штат ҳудудидаги энг катта кўл — Мусхед (энглиш: Моосеҳеад) кўлидир, энг баланд тоғ эса Катахдин тог'и.

Иқтисодиёт

[edit | edit source]

Штатнинг энг катта шаҳри бўлган — Портленд АҚШнинг шимоли шарқий қисмидаги энг катта порт-шаҳридир. Портленд денгиз транспортацияси бўйича сўнгги йилларда, хатто, Бостон шаҳрини ҳам ортда қолдирмоқда. Мейн вилоятида ҳайвончилик, балиқчилик ва деҳқончилик ривожланган. Ўрмон саноатида аҳолининг кўп қисми ишлайди. Бошқа штатларга товуқ, тухум, го'шт ва сут маҳсулотлари, олма ва бошқа мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилади. Шунингдек туризм ҳам Мейн иқтисодиётининг муҳим парчаларидан бири. Қиш фасли совуз ўтгани билан, ёз мавсумида Атлантика океани қирғоқлари туристлар билан гавжум бўлади. Мейндаги Аcадиа Миллий Бог'ига ҳар йили мингларча турсит ташриф буюради.