Танзимот
Танзимот (усман. تنظیمات — тартибга солиш) — Усмонли турк султонлигида ўтказилган ижтимоийсиёсий ислоҳотлар ва шу ислоҳотлар ўтказилган давр (1839—70). Т. 2 даврга бўлинади. Унинг 1даври "Гулхона хатти шарифи" деб аталиб, 1839—50й.ларни ўз ичига олади. 1839-йил 3 ноябрда Туркия ташқи ишлар вазири Рашид Пошо Гулхона боғида Усмонли турк султони Абдулмажид (ҳукмронлик даври: 1839—61) дан барча давлат зодагонлари иштирокида ислоҳотга рухсат ("хатти шариф") олди. Унда ҳамма фуқароларнинг ҳаёти, виждон эрки ва мулк дахлсизлиги, қонунсизликларга барҳам берилиши, солиқларнинг камайтирилиши ва бошқа масалалар эълон қилинган. Шунга биноан, 10-йил давомида ҳуқуқ ва маъмурий, молия, ҳарбий иш ва маориф соҳаларига оид бир нечта қонунлар қабул қилинди. Ислоҳотлар натижасида Туркия ҳаётида бир мунча янгиликлар юз берди. Бирок, Туркиядаги йирик зодагонлар унга қаттиқ қаршилик кўрсатишган.
Т.нинг 2даври Қрим урушида Туркия қозонган ғалабадан кейин бошланди. 1856-йил 18 февралда султон Абдулмажид янги Т. тўғрисида "хатти ҳумоюн" эълон қилиб, Туркия саноати ва қишлоқ хўжалиги.ни Ғарбий Европа мамлакатлари учун очиқлигини билдирди. Мусулмон бўлмаган хорижий сармоядорларга маълум ҳуқуқлар берилди. Бу қонунлар, бир томондан, султонликда давлат бошқаруви, суд ва маъмурий ишларни тартибга келтирди. Туркияда янги адабиёт, санъат, илмфан. маориф тараққий топа бошлади, миллий зиёлилар пайдо бўдди. Улар орасидан кейинчалик янги усмонлилар деб аталувчи конституцион монархия тарафдорлари ва ёш турклар ўсиб чикди. 2томондан, Туркияда хориж капитали таъсирининг ошишига, унинг ғарб давлатларига астасекин қарам бўлиб қолишига замин тайёрлади. Т. янги султон Абдулҳамид ИИ (ҳукмронлик даври: 1876—1909) томонидан бекор қилинди ва Туркияда истибдод ("зулм") даври бошланди.
Адабиёт
[edit | edit source]- Миллер А. Ф., Краткая история Турсии, М., 1948; Новичев А. Д., Турсия. Краткая история, М., 1965.
Қаҳрамон Ражабов.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |